Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нидерландияда ўзбекистонлик 101 нафар аскар хотирасига бағишланган алоҳида бўлимга эга музей ташкил этилмоқда
Ўзбекистоннинг Бенилюкс мамлакатларидаги элчиси Ғайрат Фозилов Нидерландиянинг Лёсден муниципалитети мэри Геролф Бувмейстер билан учрашди.
"Дунё" хабарига кўра, мэр Ўзбекистон раҳбарияти томонидан аждодлар шонли тарихи, хусусан, фашизмга қарши курашда жон фидо қилган ўзбекистонлик 101 нафар аскарнинг хотирасини тиклашга қаратилаётган улкан эътиборни юксак баҳолади.
"Фашистлар ташлаб кетган бир парча нонни баҳам кўриб, энг оғир вазиятларда ҳам матонат ва юксак инсоний фазилатларни намоён этган ўзбек ҳарбий хизматчиларининг қаҳрамонликлари тарихчи олим сифатида мени жуда руҳлантирди. Ота-боболарингиз жасоратлари фашистларнинг режалари ва мафкурасини барбод этиб, маданиятли халқ қандай бўлиши кераклигини амалда исботлаб берди. Ўша даврда ўзбек аскарларининг қаҳрамонликлари ҳақида голланд тилида кўплаб шеърлар ёзилган. Натижада шонли тарих хотирада сақланиб қолган", – қайд этди мэр.
Лёсден муниципалитети апрел ва май ойларида "Растхоф" қабристонида дафн этилган совет аскарлари, жумладан, ўзбекистонлик 101 нафар уруш фахрийларига ҳурмат бажо келтириш учун ҳар йили ўтказиладиган хотира тадбирларини анъана сифатида сақлаб қолишга интиляпти.
Айни пайтда "Растхоф" қабристони ёнида музей ташкил этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда, унда ўзбекистонлик 101 нафар аскар хотирасига бағишланган алоҳида бўлим ташкил этилади.
Лёсдендаги Совет ҳарбий қабристонида Собиқ Иттифоқдан 865 нафар уруш қурбонлари, жумладан, 101 нафар ўзбекистонлик аскар дафн этилган. Нидерландия фуқароси, "Совет шон-шараф майдони" жамғармаси бошқарув кенгаши раиси Ремко Рейдинг кўп йиллар давомида уларнинг шахсини аниқлаш ва хотирасини сақлаб қолиш устида ишламоқда. Жамғарма аскарларнинг яқинларини қидириб, қабрларининг зиёратини ташкил этади.
Мавзуга оид
13:09 / 26.05.2025
Нидерландия Украинага F-16'нинг сўнгги партиясини етказиб беришни якунлаяпти
11:05 / 10.05.2025
Нидерландияда Иккинчи жаҳон уруши даврида қурбон бўлган ўзбеклар хотирасига бағишланган музей очилди
00:31 / 30.04.2025
Нидерландиядаги музейда бола 50 млн евролик картинага шикаст етказди
00:22 / 25.04.2025