Тошкентдаги тиббиёт муассасасида жуда кўп миқдорда бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди
Ўрганишда тиббиёт муассасасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-торож қилиш, амалда бажарилмаган ишлар учун ойлик иш ҳақи тўланиши, тиббий жиҳозлардаги камомад, давлат харидлари жараёнлари билан боғлиқ қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланган.
Тошкентдаги тиббиёт муассасаси мансабдорлари томонидан қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилгани аниқланди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги хабарига кўра, агентлик ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан соғлиқни сақлаш тизимида “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси ижроси юзасидан Ибн Сино номидаги 1-сонли Тошкент шаҳар клиник шифохонасида бюджет маблағларидан фойдаланиш ва тизимдаги коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш масалалари бўйича ўрганиш ўтказилди.
Ўрганишда тиббиёт муассасасида бюджет маблағларини ўзлаштириш ва талон-торож қилиш, амалда бажарилмаган ишлар учун ойлик иш ҳақи тўланиши, тиббий жиҳозлардаги камомад, давлат харидлари жараёнлари билан боғлиқ қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.
Хусусан, ташкилот мансабдор шахслари ўзаро жиноий тил бириктирган ҳолда шифохонада амалда бир қатор лавозимлар мавжуд бўлса-да, бошқа фуқаролар билан фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузган ва амалда бирор-бир бажарилмаган иш учун уларга доимий равишда ойлик иш ҳақи тўлаб келинган. Натижада жуда кўп миқдордаги бюджет маблағлари талон-торож қилинган.
Юқоридагиларга кўра, агентлик тақдим этган ҳужжатлар асосида прокуратура органлари томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирда ҳолат юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
21:43 / 21.11.2024
Тошкентда подъездда қолдирилган велосипед ва коляскалар ППХ томонидан олиб кетилмоқда
19:18 / 21.11.2024
Тошкентнинг иккита кўчасида ҳаракат 19 кунга чекланади
17:26 / 21.11.2024
Тошкентда иситиш қувурида авария юз берди
15:44 / 21.11.2024