Европа Иттифоқи 25 июндан бошлаб Россиянинг бир қанча сайтларини блоклайди
«РИА Новости», «Известия» ва «Российская газета» сайтларига кириш ёпилади. Москва жавоб чораларини ваъда қилди.
Европа Иттифоқи Кенгаши «жамоат тартиби ва хавфсизлигига жиддий ва тўғридан-тўғри таҳдид соладиган» Россиянинг тўртта оммавий ахборот воситасига киришни тақиқлаш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Қарор 24 июн куни Европа Иттифоқининг расмий журналида эълон қилинди.
Унда айтилишича, 25 июндан бошлаб Европа Иттифоқида «РИА Новости», «Известия», «Российская газета» ва «Voice of Europe» сайтлари блокланади.
Чекловлар «Россиянинг Украинадаги вазиятни беқарорлаштирувчи ҳаракатлари» муносабати билан қабул қилинган.
Европа Иттифоқи баёнотида қайд этилишича, Россия давлати назоратидаги оммавий ахборот воситалари ташвиқот билан шуғулланади ва «Россиянинг Украинага қарши босқинчилик урушини қўзғатиш ва қўллаб-қувватлаш, қўшни мамлакатлардаги вазиятни беқарорлаштиришда муҳим рол ўйнайди».
Европа Иттифоқи ушбу оммавий ахборот воситалари ва уларнинг ходимларига Европа Иттифоқида бошқа фаолият билан шуғулланишни, масалан, тадқиқот ва интервюлар олишни тақиқламаган.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова ушбу чораларга Россия ҳам жавоб қайтаришини, бу ҳақда яқин келажакда эълон қилинишини айтди.
Мавзуга оид
18:21 / 20.11.2024
АҚШ ортидан Буюк Британия ҳам Украинага узоқ масофали ракеталардан Россияга зарба йўллашга рухсат берди – ОАВ
16:13 / 20.11.2024
«Крокус»да теракт содир этганликда айбланаётганлар яна 3 ой ҳибсда қолади
12:07 / 20.11.2024
Ўзбекистон ва Россия Каспий денгизи орқали янги йўналишлардан фойдаланмоқчи
21:03 / 19.11.2024