Жаҳон | 17:10 / 25.06.2024
9896
6 дақиқада ўқилади

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари ва Харкивни ҳимоя қилаётган дрон операторлари. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 852-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларнинг 14-пакетини қабул қилди.
  • Севастополда фавқулодда ҳолат режими жорий этилди — бу шаҳар Украина қуролли кучларининг ракета зарбасига йўлиқишидан кейинги кунда бўлди. Сўнгги маълумотларга кўра, пляжга уриб туширилган ракета парчалари тушиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, 150 дан ортиқ киши яраланган.
  • Севастополга америкаликлар ракетаси билан зарба йўллангани туфайли АҚШ элчиси Россия ТИВга чақирилди.
  • Украина РФнинг музлатилган активларидан келган даромадлар ҳисобидан биринчи траншни кейинги ҳафтада олади.
  • Донецк области Покровск шаҳрида ракета зарбаси оқибатида беш киши ҳалок бўлди. 40 дан ортиқ киши яраланган.
  • Зеленский украин дронлари шу вақтгача Россиянинг 30 дан ортиқ нефтни қайта ишлаш заводлари, терминаллари ва нефт сақланадиган базаларини нишонга олганини маълум қилди.
  • Зеленский армия бирлашган кучлари қўмондони, генерал-лейтенант Юрий Содолни лавозимидан олди. Унинг ўрнини бригада генерали Андрей Гнатов эгаллаган.

Покровск ўққа тутилиши оқибатлари

Донецк областида Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли босқинига қадар 60 мингдан ортиқ киши яшаган Покровск шаҳри мунтазам равишда россиялик ҳарбийларнинг зарбаларига учрамоқда. Покровскнинг марказий қисми жиддий вайрон бўлган, деганди май ойида шаҳар ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Добряк. 24 июн куни кундузи РФ қўшини Покровск бўйлаб навбатдаги ракета зарбасини амалга оширди.

Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Вадим Филашкиннинг хабарига кўра, «Искандер-М» тизимининг иккита ракетаси келиб тушиши оқибатида беш киши ҳалок бўлган. Фотода Покровскда ичида ўғли ҳалок бўлган автомобил олдида йиғлаётган киши
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
24 июн куни РФ қўшини Покровскдан бир неча километр масофада жойлашган Дружковкани ҳам ўққа тутган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
«Новости Донбасса»нинг ёзишича, зарба инфратузилма объектларидан бирига берилган, унга қўшни бўлган бинода деразалар тўкилиб тушган. Шаҳарда марказий сув таъминоти ўчирилган
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Донецк областининг Украина томонидан тайинланган маъмурияти берган сўнгги маълумотларга кўра, Покровск бўйлаб ракета зарбаси оқибатида 41 киши жароҳатланган
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Покровскда россияликлар ракета зарбасидан вайрон бўлган хусусий уй
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Ҳалок бўлганлардан бирининг жасади
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA

Одесса ўққа тутилиши оқибатлари

РФ қўшини 24 июн куни Одесса бўйлаб ҳам ракета зарбалари йўллади. Регион раҳбари Олег Кипер тўрт киши ярадор бўлгани ҳақида хабар қилган.

Одесса области раҳбарининг сўзларига кўра, зарба фуқаролик инфратузилма объектлари бўйлаб йўлланган
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
Ракета зарбаси туфайли 3000 квадрат метр майдонни ёнғин қамраб олган, деб хабар беради Кипер
Oleksandr Gimanov / AFP / Scanpix / LETA
24 июн куни Одесса бўйлаб берилган зарба оқибатида шикастланган инфратузилма объектларидан бири
Igor Tkachenko / EPA / Scanpix / LETA
Ёнғин туфайли кўтарилган тутун шаҳарнинг турли нуқталаридан кўриниб турган. «Ҳуқуқ тартибот органлари россияликларнинг Одесса аҳолисига қарши навбатдаги жиноятини қайд этди», — дея ёзган регион раҳбари ўз телеграм-каналида
Tim Melnikov

Харкив атрофида украиналик дрон операторлари

Украина қуролли кучлари Харкив ва Вовчанск атрофида Россия қўшинларига қарши ҳужумлар амалга оширишга ҳаракат қилмоқда. Бу йўналишда, бошқа кучлар қаторида Харкивдаги 92-алоҳида штурм бригадасининг «Ахиллес» номли зарбдор пилотсиз авиация баталёни ҳам жанг қилмоқда.

Баталён командири Юрий Федоренко 24 июн куни телемарафон эфирида ҳозирча Харкив областидаги Россия қўшини авиация ўқ-дорилари, жумладан област маркази ва атрофдаги ҳудудларга ташланаётган КАБ-500 бомбалари бўйича устунликни сақлаб қолаётганини айтган. Аммо у бу устунликка барҳам берилишига ишонч билдирган
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
«Дипломатларимиз улкан ҳажмдаги ишларни олиб боришмоқда, улар Украина шаҳарларимиз, хусусан харкивликларни ҳимоя қилишга ёрдам берувчи қўшимча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари олиш учун курашишмоқда», — дея Федоренконинг сўзларини келтирган «Объектив»
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA
«Аммо барчаси ўз вақти билан. Шунга аминманки, уларнинг самолётлари Украинанинг оккупация қилинган ҳудудларига эмас, тўппа тўғри жаҳаннамга қараб уча бошлайди», — дея қайд этган Федоренко
Viacheslav Ratynskyi / Reuters / Scanpix / LETA

Севастопол ўққа тутилиши қурбонлари хотирасига ёдгорлик

Аннексия қилинган Севастополда 23 июн куни ракета парчалари шаҳар пляжига қулади. Ўққа тутиш оқибатида, шаҳар маъмуриятига кўра, тўрт киши ҳалок бўлган, жумладан икки бола ҳам. 150 дан ортиқ киши жароҳатланган. РФ мудофаа вазирлиги зарба «Американинг кассетали ўқ-дориларига эга ATACMS ракеталари» билан зарба берилганини маълум қилган. Украина ҳукумати ракета зарбаси учун жавобгарликни расман ўз зиммасига олмаган, аммо Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк шундай деган: «Қримда ҳеч қандай „пляж“, „туристик зона“лар ва „тинч ҳаёт“нинг бошқа фиктив белгилари йўқ ва бўлиши мумкин эмас. Қрим — Россия томонидан босиб олинган, ҳарбий ҳаракатлар, кенг кўламли уруш кетаётган ҳудуд. Россия бошлаган, босиб олиш ва геноцид қилиш мақсадидаги уруш».

Севастополда ҳалок бўлганлар учун мемориал. 24 июн куни шаҳарда мотам куни эди
Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид