Жамият | 08:03 / 25.06.2024
2651
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 590 млн сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди 

Тошкент шаҳар Юнусобод туманида табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент. 

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Юнусобод туман бўлими томонидан Hududgaz Poytaxt газ таъминоти филиали ходимлари билан ҳамкорликда терговга қадар текширув ўтказилди.

Унда, фуқаро Ш.Б ва бошқалар “Ҳасанбой” МФЙ ҳудудида тижорат мақсадида ташкил этган иссиқхонани резина шланг ёрдамида умумий фойдаланишдаги газ тармоғига яширинча улаб, жами 590,7 млн сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид