Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча ўчирилади
Тошкентнинг Юнусобод ва Сергели туманларида “свет” вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” хабар берди.
Бунга истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш сабаб бўлади.
Шу боис бугун, 25 июн куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Юнусобод тумани: “Катта Ҳасанбой”, “Тикланиш” ва “Қашқар” МФЙ ҳамда Марказ 4-мавзесининг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 12:00 гача;
- Сергели тумани: “Маданият” МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
11:16 / 24.05.2025