Нарпай туманида ҳоким алмашди
2020 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Раҳмонов бошқа ишга ўтаётгани боис лавозимидан озод этилди. Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси Шербек Бўронов туман ҳокими бўлди.
Самарқанд вилояти Нарпай туманида халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, 2020 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Шерзод Раҳмонов бошқа ишга ўтаётгани боис туман ҳокими лавозимидан озод этилди.
Сессияда депутатлар томонидан Шербек Бўронов номзоди Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.
Шербек Бўронов 1985 йилда Самарқанд вилояти Нарпай туманида туғилган. 2003 йилдан бошлаб банк тизимида турли лавозимларда фаолият олиб борган.
У 2021 йилдан буён Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитасининг аъзоси.
Мавзуга оид
14:44 / 30.04.2024
Самарқандда соф қуйма олтинни сотаётган шахслар ушланди
17:17 / 11.09.2023
Шерзод Раҳмонов Нарпай тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди
08:23 / 06.06.2022
Нарпай туманидаги озиқ-овқат дўконларида ёнғин содир бўлди
19:23 / 13.11.2020