Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамзон Қодиров полициячиларга ҳужум қилганликда гумонланаётганларнинг қариндошларини ўлдиришга чорлади
Доғистонда полициячиларга ҳужум уюштирилганидан сўнг Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров ўз назорати остидаги кучишлатар тизимлардан терроризм ва диний экстремизмнинг олдини олиш бўйича ишларни кучайтиришни талаб қилди.
Рамзон Қодиров ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва давлат тузилмалари ходимларининг ҳаётига қилинган ҳар қандай тажовузга «шафқатсизлик билан барҳам бериш»ни, бундай ҳолатларда «нафақат жиноят ижрочилари, уларга билвосита ёрдам берганлар ҳам» жазога тортилишини ваъда берди.
Йиғилиш видеосида Қодиров полициячиларга ҳужум учун жиноятчиларнинг қариндошлари ҳам жавоб беришига тўғри келади, деб очиқ айтган.
«Агар [гумондор] шайтонлар билан алоқада бўлса — унинг бутун уруғини жазолаш керак. Бу уруғ тўлиқ жавобгарликка тортилишини билиши керак… Кимки биродаримизга (полициячига) тажовуз қилса, қонга қон қасос олиб, унинг барча қариндошлари, отаси, ака-укаси ва амакиларини ўлдирамиз», — деган Қодиров.
Қодиров Чеченистон аҳолисини ҳам болалари нималар билан машғуллигини билиши кераклигидан огоҳлантирган ва қариндошлар орасида ваҳҳобийлар чиқса дарҳол участка нозирига хабар бериши лозимлигини уқтирган. «Яхшиси, биз уни ўз вақтида тўхтатиб қоламиз, кейинчалик сени, ўғлингни, акангни ўлдиргандан кўра», — дея мурожаат қилган Рамзон Қодиров чеченистонликларга қарата.
23 июн куни Доғистонда қуролли ҳужумлар серияси рўй берди. Жангарилар иккита православ черкови, иккита синагога ва Йўл-патрул хизмати постини нишонга олишган. Террорчилар билан тўқнашув натижасида 20 дан ортиқ инсон, жумладан 16 нафар полциячи ҳалок бўлган. Ҳужум қилганлар орасида Сергоқалъа райони раҳбари Магомед Умаровнинг яқин қариндошлари ҳам бўлган.
Қодиров Чеченистонда жиноятга дахлдор бўлганларнинг қариндошларини ўлдиришга биринчи марта чақираётгани йўқ. У бундай ёндашувни маҳаллий урф-одатлар билан тушунтирган ва «қонга-қон қасос»ни улар жумласига киритган.
«Қонга-қон қасос» Россия конституциясига зид. Унга кўра, ҳар бир инсон яшаш ҳуқуқига эга ва ҳеч бир инсон суд қарорисиз жазоланмаслиги керак. «Қонга-қон қасос» мотиви бўйича қотиллик жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мавзуга оид
18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
19:05 / 05.05.2025
Доғистондаги отишмада уч полициячи ҳалок бўлди
17:22 / 09.03.2025
Чеченистон ва Доғистонда Telegram блокланди
23:44 / 05.03.2025