Ўзбекистон | 19:45 / 27.06.2024
2217
2 дақиқада ўқилади

Адлия вазирлигида «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун юзасидан йиғилиш ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни давлат органлари ва ташкилотларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди.

Фото: Адлия вазирлиги

«Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ижросини самарали ташкил этиш, қонун билан белгиланган талабларни давлат органлари ва ташкилотларида жорий этишда ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, қонунни амалга киритишга ҳар томонлама ва пухта тайёргарлик кўриш мақсадида Ўзбекистон президентининг 2024 йил 5 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонуни ижросини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 210-сонли қарори тасдиқланган.

Мазкур қарорга асосан, «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун ижросини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш бўйича республика идоралараро комиссияси тузилиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ва Адлия вазирлиги мазкур комиссиянинг ишчи органлари этиб белгиланди.

Шу билан бирга, ушбу қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни давлат органлари ва ташкилотларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар тузилди.

26 июн куни адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев раҳбарлигидаги Ўзбекистон Республикаси «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонунда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалаларни давлат органлари ва ташкилотларда ўрганиш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ишчи гуруҳ аъзолари томонидан мазкур қонуннинг мазмун-моҳиятини вазирликлар ва идоралар ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва масъул ходимларига етказиш ҳамда келгусида ўрганилиши лозим бўлган масалалар муҳокама қилинди.

Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид