Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Боливияда ҳарбийлар давлат тўнтариши уюштиришга уринди
Генерал Хуан Хосе Сунига бошчилигидаги Боливия армияси аскарлари президент саройи эшигини бузиб киришга ҳаракат қилди. «Биз ватанимизни қайтариб оламиз», деди исёнчилар раҳбари бўлган ҳарбий қўмондон.
26 июн, чоршанба куни генерал Хуан Хосе Сунига бошчилигидаги Боливия армияси бўлинмалари пойтахт Ла-Пас марказий майдонини эгаллаб олди ва зирҳли техникадан фойдаланиб, республика президенти Луис Арсенинг расмий қароргоҳи ҳовлисидаги эшикни бузиб киришга ҳаракат қилди, деб хабар беради Vision360.
Кейинроқ президент ҳарбий қўмондон олдига чиқди ва улар суҳбатлашди. Бироз вақт ўтгач, ҳарбийлар президент саройидан чекинишни бошлади ва унинг олдидаги майдонни президент тарафдорлари эгаллаб олди. Исёнкор генерал полиция томонидан ушланди.
«Биз халқаро ҳамжамиятга Боливияда демократик йўл билан сайланган ҳукуматимизга қарши давлат тўнтаришига уриниш юз берганини эълон қиламиз», — деб ёзди Боливия вице-президенти Давид Чокеуанка ижтимоий тармоқда. Ўз навбатида, республика президенти генерал Сунига бўлинмаларининг ҳаракатларини давлат тўнтаришига уриниш деб атади ва полицияга «демократияга содиқ қолгани» учун миннатдорчилик билдирди.
Генерал Сунига: Ватанимизни қайтариб оламиз
Бир кун олдин генерал Сунига Боливия қуролли кучлари қўмондони лавозимидан бўшатилди, аммо у истеъфога чиқишдан бош тортди. «Биз ватанимизни қайтариб оламиз», деди Сунига Мурило майдонида чиқиш қилиб. Унинг сўзларига кўра, армия бўлинмалари сафарбар этилиши ҳарбийлар «ерга урилиши» туфайли ғазабланишнинг намойишидир, деб ёзади El Deber.
Сунига сиёсий маҳбусларни озод қилиш ва «демократияни ислоҳ этиш» учун давлат тўнтаришига уриниш уюштирганини айтди, деб ёзади Los Tiempos. «Биз барча сиёсий маҳбусларни зудлик билан озод этишни талаб қиламиз. Одамлар буйруққа амал қилгани учун қамалиши мумкин эмас», деди Сунига.
Мавзуга оид
18:39 / 02.05.2025
Боливияда бортида беш киши бўлган самолёт ғойиб бўлди
18:51 / 17.12.2024
Боливия прокуратураси собиқ президент Эво Моралесни ҳибсга олишга ордер берди
22:37 / 27.10.2024
Боливия собиқ президенти Эво Моралесга суиқасд уюштирилди
17:12 / 23.09.2024