«Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман» – Катанец қуръа натижалари ва рақиблар ҳақида
Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
— Барча ўйинлар қийин бўлади, жамоалар тенг. Сафар эътибори билан Ўзбекистонга яқин масофада жойлашган мамлакат жамоалари тушгани яхши бўлди. Бугунданоқ тайёргарликни бошлашимиз керак.
Қатар билан ўйин ҳақида
— Қатар жуда яхши жамоа, охирги Жаҳон кубоги иштирокчиси, узоқ вақтдан бери бир хил таркибга эга. Уларни ҳурмат қиламиз. Бироқ асосий эътибор фокус ўзимизга қаратилади. Мухлислардан охирги ўйиндаги каби қўллаб қувватлашларини сўрайман. Улар бизни қўлласа албатта яхши натижага эришамиз.
Жамоага ишонч ҳақида
— Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман, мағлубиятсиз серийада кетяпмиз. Футболчилар жароҳат олмасдан, ўз клубида доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари жуда муҳим, - дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳал қилувчи саралаш босқичида Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олди. Ўзбекистон вакиллари 1-турда 5 сентябр куни Тошкентда Шимолий Кореяни қабул қилишади.
Мавзуга оид
18:51 / 21.11.2024
Таҳлил. Миллий жамоада «3-4-3»ни қандай ишлатяпмиз?
16:26 / 18.11.2024
«Эртага майдонга тушадиганлар ўзини кўрсатиши вақти келди» – Катанец КХДРга қарши ўйин, таркиб ва майдон муаммоси ҳақида
17:05 / 15.11.2024
«166 дақиқа». Катанецнинг энг катта хатоси ҳақида
13:48 / 07.10.2024