Ўзбекистон | 11:05 / 27.06.2024
9018
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев Жиззахга ташриф буюради

Давлат раҳбари Зоминда II Халқаро мақом санъати фестивали тантанали очилишида иштирок этади.

Фото: Президент матбуот хизмати

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, президент йирик саноат объектлари билан танишади, янги лойиҳаларга старт беради.

Шунингдек, давлат раҳбари Зомин туманида II Халқаро мақом санъати фестивалининг тантанали очилишида иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид