Ўзбекистон | 06:59 / 28.06.2024
24231
1 дақиқада ўқилади

Чорсу бозорида йирик ёнғин содир бўлди

Ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар вазири ва 12 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган.

Бугун, 28 июн куни соат 01:12 да Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Беруний кўчасида жойлашган Чорсу бозори ҳудудидаги савдо дўконларида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган. 

Шунга кўра, 12 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 01:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:22 да қуршаб олинган ва ёнғин соат 02:47 да тўлиқ бартараф этилган.

Ёнғин натижасида тан жароҳати олган ва вафот этган фуқаролар тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Вазият тўлиқ назоратга олинган. Ҳодиса жойига фавқулодда вазиятлар вазири етиб борган.

Ҳодиса жойида фавқулодда вазиятлар вазири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Мавзуга оид