Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди
Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик билан боғлиқ вазият туфайли қатор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур мамлакатда бўлиб турган ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилди.
Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти сабаб қатор эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:
Улар:
- Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланиш;
- Исроил расмийлари ва Ўзбекистон элчихонаси ҳамда расмий хабарларини кузатиб бориш. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришнома ва огоҳлантиришлар олиш учун унинг мобил иловаси ёки веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш;
- шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо олиб юриш. Фавқулодда вазиятларда бу тезроқ ёрдам олиш имконини беради;
- имкон қадар оломондан қочиш ва жамоат жойларига ташриф буюришни чеклаш.
Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси алоқа рақамлари: 03-672-2466, 03-672-2371, 03-758-5075, 03-758-5076. Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун: 054-485-1397. Электрон манзил: ил[email protected]
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025