Жаҳон | 17:07 / 01.07.2024
15881
5 дақиқада ўқилади
«Ҳаёт тўхтаб қолган шаҳар». Украин ҳарбийлари оғир шароитларда Часив Ярни ҳимоя қилишда давом этмоқда
Украинадаги урушнинг 858-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини Харкивга авиабомба ташлади. Бир киши ҳалок бўлиб, яна тўққиз киши жароҳатланган.
- РФ мудофаа вазирлиги Донецк областидаги Новоолександривка ва Спирне қишлоқлари эгалланганини маълум қилди.
- Россия қўшини Запорижжя областининг Волнянск шаҳрига ракета зарбаси йўллади. Етти киши ҳалок бўлиб, 38 киши жароҳатланган. Шаҳарда мотам эълон қилинган.
- Ленинград қамалини бошдан кечирган, урушга қарши чиққан 88 ёшли Людмила Василева Петербург губернаторлиги учун ўз номзодини кўрсатишга керакли миқдорда имзо йиға олмади.
- РФ мудофаа вазирлиги тунда Россиянинг олтита регионига 30 дан ортиқ дронлар ҳужум қилгани ҳақида хабар берди. Липецкда саноат зонаси зарба остида қолган.
- Россия қўшини Киев бўйлаб ракета зарбаси йўллади. 14 қаватли турар жой биноси шикастланган.
Часив Яр атрофидаги украин ҳарбийлари
Россия қўшини қирол Даниил номидаги 24-алоҳида механизациялашган бригада ҳимоя қилаётган Часив Яр томон юриш қилишда давом этмоқда.
Харкив бўйлаб авиазарба оқибатлари
РФ қўшини 30 июн куни Харкивдаги «Новая почта» терминалига ФАБ-500 авиабомбаси ташлади.
Киев ўққа тутилиши оқибатлари
30 июн куни кечқурун Россия қўшини Киев бўйлаб ракета зарбаси йўллади. Украина пойтахтининг Оболон районида 14 қаватли турар жой биноси шикастланган.
Мавзуга оид
22:23 / 21.11.2024
Россия «Рубеж»ни ишга солди. Бу ракета ядровий каллакни ҳам олиб уча олади
21:52 / 21.11.2024
Залужний: «Хуш келибсан, учинчи жаҳон уруши»
16:43 / 21.11.2024
Россия Украинага қитъалараро баллистик ракета билан ҳужум қилди — УҲК
15:39 / 21.11.2024