Иқтисодиёт | 11:28 / 01.07.2024
13104
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда биринчи марта 9 млн тонна ғалла етиштирилди

Жорий мавсумда 4,5 мингдан ортиқ фермер хўжаликлари гектарига 100 центнердан юқори ҳосил олган.

Фото: ЎзА

Ўзбекистон тарихида ғалла хирмони илк бор 9 миллион тоннадан ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши хабар берди.

Бу йилги мавсумда сувли майдонларга экилган ғаллазорлардан 2 млн 550 минг тоннадан ортиқ ёки ҳар гектар ҳисобига 2,5 тонна буғдой жамғарилиб, давлат хариди тўлиқ амалга оширилган ва биржаларда сотиш учун омборларда захира қилинган.

Жорий йил ҳосили учун биологик эскирган навлар ўрнига янги серҳосил ва об-ҳавонинг ноқулай шароитларига чидамли кузги буғдой навларининг майдони 585 минг гектарга кенгайтирилган.

Маълумот учун, 2023 йилда Ўзбекистон ғаллакорлари 8,1 млн тоннадан зиёд дон етиштирганди. Сувли майдонларда ўртача ҳосилдорлик 70,5 центнерни ташкил этган.

Мавзуга оид