Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Профилактика ишлари сабабли электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши маълум қилинди
2 июл соат 00:00дан 3 июл соат 22:00гача “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади. Ушбу вақтда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
Фото: Ҳудудий электр тармоқлари
Профилактика ишлари сабабли электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилиши мумкин. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилишича, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида 2024 йил 2 июль соат 00:00дан 3 июль соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.
Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши мумкин. Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан ажратилмайди.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025