Бухорода оила қурган 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг ота-онасига маъмурий иш қўзғатилди
Вояга етмаган қиз ва йигитнинг ота-оналарига нисбатан МЖтКнинг 47-3-моддасига асосан тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Аввалроқ Kun.uz’га 2024 йил 29 июн куни Бухоро вилоятининг Шофиркон туманидан бўлган 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг тўйи бўлиб ўтгани ҳақида видео келиб тушган ва бу ҳақда сайтда хабар берилганди.
Шундан сўнг, ҳолат Болалар омбудсмани томонидан алоҳида кузатувга олинган ва Қоракўл туман ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилган.
Ўрганиш давомида аниқланишича, 2008 йилда Шофиркон туманида туғилган А.А. (ўғил бола) ва 2007 йилда Қоракўл туманида туғилган Р.Н. (қиз бола) икки оиланинг ўзаро келишуви асосида никоҳ тўйини ўтказган.
Бугун, 2024 йил 2 июл куни вояга етмаганларнинг ота-оналари Н.С. ва Н.Қ. ларни МЖтКнинг 47-3 моддаси (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан ҳужжатлар судга юборилган.
“Оила кодексининг 15-моддасига асосан, никоҳ ёши эркаклар ва аёллар учун 18 ёш этиб белгиланган. Бу қонуний талабнинг бузилиши боланинг таълим олиш, соғлиғини сақлаш ҳамда жисмоний, ақлий ва маънавий уйғун равишда камол топиши ҳуқуқларига мутлақо зиддир”, дейилади Болалар омбудсмани хабарида.
Мавзуга оид
17:50 / 29.11.2024
Бухорода ҳокимлар, ўринбосарлар ва сектор раҳбарлари 6 ойлик фавқулодда иш тартибига ўтказилди
20:33 / 28.11.2024
Бухорода салкам 9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланган иссиқхона аниқланди
12:03 / 28.11.2024
Бухорода газ портлаши: бир оиладан 2 киши вафот этди, 2 киши куйиш жароҳатини олди
16:35 / 26.11.2024