Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москвада эркин кураш бўйича Россия жамоаси мураббийи терроризмда гумонланиб ушланди
Москва шаҳри Шчербинский райони судига эркин кураш бўйича мураббий Алишери Исматзодани ҳибсга олиш бўйича ариза келиб тушган. RTVI сув сайтидаги иш материалларига эътибор қаратган.
Ундан билиш мумкинки, Исматзода террорчилик фаолиятига ёрдам беришда гумонланмоқда (РФ ЖК 205.1-моддаси, 1-қисми).
Россия спорт курашлари федерацияси РБК мухбирига Алишери Исматзода қўлга олинганини тасдиқлаган. «Бу маълумот бизни шокка туширди, аммо афсуски, шундай бўлди», — деган нашр суҳбатдоши
Мураббий айнан нимада гумонланаётгани номаълум.
Москва мэрияси сайтига кўра, Алишери Исматзода 1992 йилда туғилган. У Москвадаги 1-сонли ўрта ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактабида мураббийлик қилади. Мактабдагилар РБКга бу маълумотни тасдиқлашган. Исматзода шунингдек спортнинг ушбу тури бўйича Россия ўсмирлар жамоаси (16 ёшгача бўлган қизлар) ва Москва ўсмирлар жамоаси (16 ёшгача бўлган ўғил болалар) мураббийи сифатида ҳам ишлаган. ТАССнинг аниқлик киритишича, Исматзода сўнгги вақтларда эркин кураш бўйича Россия ёшлар жамоаси мураббийи вазифасини бажарувчи бўлган.
Мавзуга оид
18:19 / 23.04.2025
АҚШда терроризмда гумонланиб ҳибсга олинганлар сони 655 фоизга ошди
18:54 / 10.03.2025
Ўзбекистон терроризм таҳдиди паст бўлган мамлакатлар қаторига кирди
17:45 / 08.01.2025
Ўзбекистонда тақиқланган диний манбалар ва материаллар рўйхати эълон қилинди
19:34 / 27.11.2024