Ўзбекистон | 12:10 / 03.07.2024
5343
1 дақиқада ўқилади
2024 йилнинг дастлабки 5 ойида 132 нафар америкалик Ўзбекистонга ўқиш учун келди
Жорий йилнинг январ-май ойларида 7,4 минг нафар чет эллик ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Уларнинг катта қисми Ҳиндистон (2241 нафар), Туркманистон (1937 нафар) ва Тожикистон (950 нафар) фуқароларидир.
2024 йилнинг январ-май ойларида жами 7,4 минг нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,9 минг нафарга ёки 65,2 фоизга ошган.
Жорий йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимидаги сони қуйидагича:
- Ҳиндистон — 2241 нафар;
- Туркманистон — 1937 нафар;
- Тожикистон — 950 нафар;
- Қирғизистон — 450 нафар;
- Покистон — 273 нафар;
- Жанубий Корея — 266 нафар;
- Хитой — 266 нафар;
- Афғонистон — 147 нафар;
- АҚШ — 132 нафар;
- Қозоғистон — 122 нафар;
- Бошқа давлатлар — 618 нафар.
Мавзуга оид
13:58 / 31.10.2024
Ўзбекистонда кўпроқ қайси давлат фуқаролари таҳсил олаётгани маълум қилинди
10:50 / 31.10.2024
Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ 10 давлатлар маълум қилинди
08:10 / 29.10.2024
Ўзбекистонда ўртача неча ёшда никоҳ қурилаётгани айтилди
11:19 / 25.10.2024