Жаҳон | 17:03 / 03.07.2024
15221
9 дақиқада ўқилади

«Бугун омадинг келишидан умид қиласан» — Украина фронтининг олдинги чизиқларидан суратлар

Украинадаги урушнинг 860-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Виктор Орбан уруш бошланганидан буён илк бор Украинага келди. У Володимир Зеленскийга тинчлик музокараларини бошлаш учун ўт очишни тўхтатиш ҳақида ўйлаб кўришни таклиф этган.
  • Аннексия қилинган ЛХР раҳбари Леонид Пасечник Украинада сиртдан 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
  • Нидерландия F-16 қирувчиларини Украинага экспорт қилишга лицензия берди.
  • Россия мудофаа вазирлиги Миргородда украинларнинг бешта Су-27 қирувчиси йўқ қилингани ҳақида хабар қилди. Украина қуролли кучлари ҳужум фактини тасдиқлаган, аммо йўқотишлар «умуман айтилаётганидек эмаслиги»ни билдирган.
  • Россия суди Александр Невзоров ва унинг рафиқасини «экстремистик бирлашма» деб атади.

Виктор Орбан Киевда

Кенг кўламли босқин бошланганидан буён Европанинг деярли барча мамлакатлари етакчилари Киевга ташриф буюрганди, аммо ушбу давлат қўшниларидан бири бўлган Венгрия бош вазири Виктор Орбан эмас. Шу билан бирга, Орбан уруш даврида РФ президенти Владимир Путин билан учрашган кам сонли давлат раҳбарларидан биридир. 2 июл куни Орбан барибир Киевга келди. У Украина президенти Володимир Зеленский билан учрашув ўтказди, музокаралар давомида, Орбаннинг ўзи айтишича, у ўт очишни ҳозирги вақтдаги туташув чизиғида тўхтатишни таклиф қилган. Зеленский Орбаннинг таклифига муносабат билдирмаган. Украина президенти офиси раҳбари ўринбосари Игор Жовкванинг айтишича, Зеленский Орбанга ўт очишни тўхтатиш каби жараёнлар Украина томонидан ташаббус қилинган тинчлик саммитидан алоҳида ҳолда кўриб чиқилмаслигини тушунтирган.

Виктор Орбан ва Володимир Зеленский. Киев, 2024 йил 2 июл
Украина президенти матбуот хизмати / AFP / Scanpix / LETA

Харкив областидаги олдинги чизиқда жойлашган украин аскарлари

Россия қўшини май ойида Харкив областининг чегарадош районларида юриш бошлаганди. Июн ойи охирига келиб Украина қуролли кучлари Россиянинг Харкив атрофидаги юришини тўхтатишга муваффақ бўлди, аммо фронтнинг бошқа участкаларида РФ қўшинини тийиб туришнинг имкони бўлмаяпти. Украиналик фотограф Константин Либеров тўғридан тўғри туташув чизиғида жойлашган 3-алоҳида штурм бригадаси позициясига борди. Қуйида муаллифнинг ўз изоҳи билан келтирилган фотосуратлар. 

«Позицияга кириш ва ундан чиқиш — фақат тунда, зулматли тунда бир томонга 5-9 километр масофани вазиятга қараб тўлиқ жиҳозланган ва ўқ-дориларни орқалаган ҳолда пиёда босиб ўтиш орқали амалга оширилади», — дея ёзади Либеров инстаграм саҳифасида
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Барча нарсадан отишади, КАБлар (бошқарилувчи авиация бомбалари), ПТУР (танкка қарши бошқарилувчи ракета), артиллерия... Душман дронлари ҳар қадамингни кўриб туради. Позицияга келишда бизнинг машинани ПТУР орқали нишонга олишга уринишди. FPV мунтазам равишда окоплар устида осилиб туради ва сиз хатога йўл қўйиб, қаерда турганингизни билдириб қўйишингизни кутади»
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Жазирама ёндиради. Бу ерда у сиз учун бошпана вазифасини ўтовчи кичик, тор тешик соясида ҳам мутлақо бошқача сезилади. Устингдаги лаънати броникни (зирҳли нимча) улоқтириб юборишни, барчасини ечиб ташлашни истайсан. Аммо сиздан икки юз метр наридаги қўшни позицияга стволли позициядан сидирғасига ўн икки бор ўт очилиши — иссиқликдан кўра хавфлироқ. Қуёш сени ўлдирмайди, шундайми, вайроналар остида қолиш эса — ўлдириши мумкин», — дея ҳикоя қилади Либеров
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Сен уларни жуда яқиндан эшитасан, ҳатто шифтдаги кичик тешиклардан кўриб турасан ҳам, аммо ҳеч нарса қила олмайсан. Шундай экан, ўтирасан, ўтирасан ва шунчаки бу сафар сенга ета олмасликларидан, бугун омадинг келишидан умид қиласан», — дея ёзади фотограф
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Ҳид. Тер ва ўлим ҳиди. Бу ерда ҳаммаёқда душман жасадлари ётибди. Ҳеч ким уларни олиб чиқиш учун техникани олиб бориб, таваккалчилик қилмайди. Шундай экан, яхшироқ нафас олиш учун йигитлар қуруқ қўл билан уларнинг устига тупроқ тортади», — дея хотирлайди Либеров
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images
«Ўтмишдаги уруш даҳшатлари ҳақидаги бирорта китоб ёки филм сизга бугунги кунда украин пиёдалари қандай жаҳаннам ичида яшаётганини кўрсатиб бера олмайди. Камида, ўша вақтларда сенинг ҳар қадамингни кузатиб турувчи ва охирига қадар таъқиб этувчи дронлар бўлмаган. Бу доимий, тўхтовсиз зўриқиш шароитидаги, ҳатто уйқуда ҳам хавотир йўқолмайдиган ҳаёт»
Liberov Kostiantyn / Libkos / Getty Images

Торецкдаги ҳаёт

Россия қўшини Донецк области Бахмут районида жойлашган Торецк шаҳри томон юриш қилмоқда. Июн ойи охирида РФ қуролли кучлари Торецк ва унга қўшни Ню Йорк посёлкасига жанубдан — Ҳорливка томондан ҳужум қилган. Авдийивкадан шимолга қараб юриш қилаётган қўшинлар ушбу шаҳарни жануби-ғарбдан ўраб олишга уринмоқда.

Украинанинг ҳарбий ҳаракатлар кетаётган ҳудудларга яқин жойлашган бошқа аҳоли яшаш манзиллари каби Торецк ҳам отишмалардан жиддий шикастланган, аммо маҳаллий аҳоли вакилларидан айримлари ҳамон шаҳарни тарк этмаяпти.
George Ivanchenko / Anadolu / Getty Images
1 июл куни Украина миллий полицияси берган маълумотга кўра, Торецкда беш мингга яқин, Торецк обшинасида эса — 10 минг атрофида киши яшамоқда
George Ivanchenko / Anadolu / Getty Images
Миллий полиция хабарида қайд этилишича, Россия томонидан юриш бошланиши фонида Торецк ва унинг атрофида яшовчиларнинг кўпчилиги эвакуация бўлишга ҳаракат қилмоқда. Уч кун ичида Торецк обшинасидан 711 киши кўчирилган, шундан 20 нафари болалар
George Ivanchenko / Anadolu / Getty Images
Аҳолига нисбатан хавфсиз жойларга кетишда полициячилар, Украина ФВДХ, Донецк области ҳарбий маъмурияти ва бошқа маҳаллий расмийлар ёрдам кўрсатмоқда. «20 дан ортиқ қўшма гуруҳлар иш олиб бормоқда, улар орасида „Оқ фаришталар“, парамедиклар, махсус топшириқли бўлинмалар бор», — дейилади Украина миллий полицияси хабарида
George Ivanchenko / Anadolu / Getty Images

Россиялик аскарларнинг жасадлари идентификация қилиниши

Жанглар бўлиб ўтган жойларда икки томондан ҳам қурбонларнинг жасадлари қолдиқлари қолмоқда. Қурбонларнинг жасадларини эксгумация ва шахсига аниқлик киритиш бўйича ишлар билан бошқа гуруҳлар қатори Украинанинг «Қора лола» қидирув гуруҳи ҳам шуғулланмоқда. Қуйидаги фотоларда гуруҳнинг Донецк области Бахмут шаҳри атрофидаги фаолияти акс этган.

Қидирув гуруҳи раҳбари Алексей Юков гуруҳ фаолияти ҳақида сўзлаб бераркан, хусусан, шундай дейди: «Уруш сени чайнаб, тупуриб ташлайди. Фақат суяклар қолади. Россияликлар аввалбошдан „такрорлашимиз мумкин“ („можем повторить“) эмас, урушга „йўқ“ дейиши керак эди. Биз барчамиз бундай „такрорлаш“нинг тўловига гувоҳ бўлмоқдамиз» (иқтибос Украинанинг New Voice нашридан)
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
«Мен учун бу кимнингдир тақдири. Бу кимнингдир ўғли, кимнингдир отаси бўлган. Бу душман жасади қолдиқлари бўлиши мумкинлигига қарамай, биз барибир уларни олишимиз керак», — дейди Юков
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Бахмут учун жангларда Евгений Пригожин томонидан асос солинган Вагнер хусусий ҳарбий компанияси жангчилари фаол иштирок этган. «Медиазона» ва BBC рус хизмати аниқлашича, Бахмут учун жангларда компания томонидан асосан Россиядаги қамоқхоналарда ёлланган жангчилардан камида 18329 нафари ҳалок бўлган. «Бахмут қирғини»дан маҳбусларнинг учдан бири қайтмаган
Pablo Miranzo / Anadolu / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид