Бухорода вояга етмаган фарзандларининг никоҳ тўйини қилган ота-оналар жаримага тортилди
16 ёшли ўсмир 17 ёшли қизга уйлангани ҳолати бўйича, улардан бирининг отаси, иккинчисининг онаси никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни бузгани учун 2 млн 380 минг сўмдан жаримага тортилди.

Фото: Kun.uz
Бухорода вояга етмаган фарзандларининг никоҳ тўйини қилган оналарга жаримага қўлланди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.
Маълум қилинишича, Бухорода вояга етмаганларнинг тўй маросими юзасидан қўзғатилгани маъмурий ҳуқуқбузарлик иши бугун кўриб чиқилган. Вояга етмаган А.А. нинг отаси Н.С. ҳамда вояга етмаган Н.Р. нинг онаси Қ.Н. никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга берганлик (уйлантирганлик) учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-3 моддаси 2-қисми (Никоҳ ёши тўғрисидаги қонунчиликни ёки никоҳ тузиш тартибини бузиш) билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Уларнинг ҳар бирига 2 млн 380 минг сўмдан жарима белгиланган.
Олдинроқ Бухорода оила қурган 16 ёшли йигит ва 17 ёшли қизнинг ота-онасига маъмурий иш қўзғатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

09:47
Бухорода хусусий клиникада 11 ёшли бола вафот этгани ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди

10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди

11:32 / 19.04.2025
Бухородаги хусусий клиникада 11 ёшли бола уколдан сўнг вафот этди

11:40 / 16.04.2025