Спорт | 18:34 / 03.07.2024
17968
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон U23 жамоасининг Париж Олимпиадаси учун кенгайтирилган таркиби эълон қилинди

Ўзбекистон олимпия жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе Париж-2024 Олимпиадасига борадиган футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Фото: Getty Images

Бош мураббий томонидан ЎФА матбуот хизматига тақдим этилган умумий рўйхатдан 23 нафар футболчи жой олган. Турнир регламентига мувофиқ, 3 нафар 23 ёшдан юқори футболчилар — Элдор Шомуродов, Остон Ўрунов ва Ҳусниддин Алиқулов жамоага жалб этилди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Париж Олимпиадасидаги иштирокини 24 июл куни «Парк де Пренс» стадионида Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Гуруҳдан Миср ва Доминикан Республикаси ҳам жой олган.

Аввалроқ, Жалолиддин Машарипов ҳам агар таклиф олса, Париж-2024 Олимпиадасига боришга тайёрлиги ҳақида маълум қилганди.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид