Ўзбекистон | 11:00 / 03.07.2024
3145
2 дақиқада ўқилади

Thermo Plus базальт изоляция маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган корхонага пресс-тур ташкил этилди

Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги Khorezm Insulation Group корхонасига журналистлар ва блогерлар учун пресс-тур ташкил этилди. Пресс-тур давомида мамлакатимиз қурилиш салоҳияти ва маҳаллий аҳолини иш ўринлари билан таъминлашга қаратилган ишлар тақдим этилди.

Таъкидланишича, корхона базалт тошидан йиллик 30 минг тонна изоляция плиталари ишлаб чиқариш қувватига эга бўлиб, ўз маҳсулотларини Thermo Plus савдо белгиси остида Ўзбекистон ва жаҳон бозорларига тақдим этишни бошлади. Россия ва қўшни давлатларга 10 миллион долларлик экспорт имконияти яратилгани маълум қилинди. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар жаҳон стандартларига мослигига алоҳида эътибор қаратилади. Лойиҳа қиймати 41 миллион евродан иборат бўлиб, 200 та янги иш ўрни яратилган.

Пресс-турда меҳмонлар ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан танишиб, ходимлар ва мутахассислар билан суҳбатлашдилар. Маҳсулотлар сифати синчковлик билан текширилишини кузатдилар. Шунингдек, журналистлар ва блогерлар базалт изоляция маҳсулотларидан фойдаланган ҳолда қурилаётган Янги Ўзбекистон массивлари ва таълим объектлари билан танишдилар.

Базалт изоляция плиталари ўзининг юқори иссиқлик сақлаш хусусияти ва узоқ муддат давомида ўз хусусиятларини йўқотмаслиги билан ажралиб туради. Маълумотларга кўра, базалт изоляция плиталари билан қопланган бинолар электр энергиясини сезиларли даражада тежайди.

Khorezm Insulation Group корхонаси нафақат тижорат қурилиш объектлари, балки аҳоли уй-жойлари учун ҳам маҳсулотларини етказиб беришни бошлаб юборган. Бу ишлаб чиқариш салоҳияти корхонанинг юксак ижтимоий аҳамиятини тасдиқлайди.

𝗧𝗵𝗲𝗿𝗺𝗼 𝗣𝗹𝘂𝘀 — Ҳарорат муаллифи!

Маълумот учун:   📞+998 55 516 01 01 📞 +998 90 150 00 00

Telegram |Instagram | Facebook | X(twitter) | You tube | Veb-sayt

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш