Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида 310 метрли ноқонуний туннел аниқланди
Ўтказилган тезкор тадбирда Ҳиндистондан Қозоғистон орқали мамлакатга катта миқдорда сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний ўтказиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган. Улардан қарийб 1,1 млрд сўмлик дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
Тошкент вилоятининг Қозоғистон билан чегара ҳудудида ноқонуний ерости йўли аниқланди.
ДХХ ходимлари томонидан Чегара қўшинлари ва «Тошкент-Аэро» ИБК ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди. Унда Ҳиндистондан Қозоғистон орқали мамлакатимизга катта миқдордаги, сифати кафолатланмаган дори воситаларини ноқонуний олиб келиш билан шуғулланган трансчегаравий жиноий гуруҳ фаолияти фош этилган.
Хусусан, жиноий гуруҳ томонидан навбатдаги дори воситалари «Деҳли-Тошкент-Олмаота» авиайўналиши орқали транзит тарзда «Олмаота» халқаро аэропортига олиб келиниб, Қозоғистоннинг Туркистон вилояти Сариёғоч тумани «Дўстлик» аҳоли яшаш пунктига етказилган ва яширин ерости йўли орқали Тошкент вилоятининг Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙ ҳудудига ўтказилган.
Тезкор тадбир давомида жиноий гуруҳ аъзоларидан жами 1 млрд 94 млн 342 минг сўмлик, Ҳиндистонда ишлаб чиқарилган Альбумин, Ремдесивир, Меропенем каби жами 107 номдаги 17048 дона дори воситалари ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.
Қайд этилишича, 1975 йилда туғилган фуқаронинг Тошкент тумани «Ўрикзор» МФЙдаги уйини Қозоғистоннинг Сариёғоч тумани «Дўстлик» аҳоли яшаш пункти билан боғловчи ерости йўлининг узунлиги 310 метрни ташкил этади. Ерости йўли ҳаво вентиляцияси, ёритиш тизими, юкларни ташишга мўлжалланган аравалар ва арқонлар билан жиҳозланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноий гуруҳ аъзоларига нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Мавзуга оид
12:33 / 21.11.2024
Қозоғистон ҳолдинги Ўзбекистондан 169 нафар мутахассисни иш билан таъминлайди
16:29 / 19.11.2024
Қозоғистонда магистрал йўлда ўртача тезликни оширганлар жаримага тортилади
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
15:13 / 18.11.2024