Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда бир-бирига туташ учта хонадонда ёнғин содир бўлди
Ҳодиса жойига 7 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб борган. Ёнғин оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Шайхонтоҳур туманида бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Тошкент шаҳар ФВБ ёнғин тўғрисида маълумот берди.
Унга кўра, бугун соат 13:54да Шайхонтоҳур тумани, Қувур ариқ 2-тор кўчасида жойлашган бир-бирига туташ қурилган 3 та хонадонда ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган. 7 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 14:00да воқеа жойига етиб борган ҳамда ёнғин соат 14:25 да ўраб олиниб, соат 14:47да тўлиқ ўчирилган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Аввалроқ Самарқандда содир бўлган ёнғинда бешта хонадон жиддий зарарланганди.