Хоразмда дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорларга 91 млн сўм жарима қўлланди
Ўтказилган назорат тадбирлари давомида вилоятда мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланган.
Хоразм вилоятида дарахт кўчатларини парвариш қилмаган мансабдорларга жарима қўлланмоқда. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Хоразм вилояти Экология бошқармаси томонидан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида баҳор мавсумида экилган дарахт ва бута кўчатларининг парвариши юзасидан доимий назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
Шу пайтга қадар ўтказилган назорат тадбирлари давомида мансабдор шахслар томонидан кўчатларни парвариш қилмаслик, суғорилишига эътибор қаратмаслик борасида 27 та ҳолат аниқланган. Мансабдорларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79-моддаси 3-қисми (Юридик шахсларга тегишли бўлган ёки ўзларига бириктирилган ҳудудларда дарахтларни муҳофаза қилиш ва сақлашга доир қонунчиликда белгиланган чораларни кўрмаганлик) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 91 млн 800 минг сўм маъмурий жарималар белгиланган.
Вазирлик хабарида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ўтқазилган кўчатлар парваришига бутун республика бўйлаб жиддий эътибор қаратилаётгани, бу ҳолатга масъулиятсизлик билан ёндашганлар, албатта, қонунга кўра жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтган.
Мавзуга оид
08:32 / 28.11.2024
Қурилиш майдонидаги дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
21:14 / 26.11.2024
Тошкентда ҳаракатланиб кетаётган машиналар устига дарахт шохи қулади
16:47 / 22.11.2024
Дарахтларга кимёвий воситалар билан шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
16:18 / 15.11.2024