Юнусободда сув қувуридаги авария сабаб айрим кўчаларда транспорт ҳаракати чекланди
Автобуслар ҳаракатида ҳам вақтинча кечикишлар бўлиши маълум қилинди.
Пойтахтнинг Юнусобод тумани Юқори Қорақамиш ва Мойқўрғон кўчаларида сув қувури ёрилиб тошганлиги сабаб автотранспорт воситалари ҳаракати вақтинчалик чекланмоқда. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, мазкур кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Шунингдек, шу кўчалардан ҳаракатланувчи 6, 24 ва 142-сонли автобус йўналишларининг қатнов ва оралиқ интервал вақтлари режа асосида ташкил этилишида вақтинча узилишлар кузатилади.
Аввалроқ тумандаги d1200mm катта сув ўтказгич тармоғида авария юз бергани, бунинг оқибатида кўчаларни сув босгани ҳақида хабар берилганди.
“Ўзсувтаъминот”нинг маълум қилишича, айни дамда авария оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:59 / 29.11.2024
Ҳаво совияпти: Тошкент шаҳрига ифлос ҳаво яна қайтадими?
21:35 / 28.11.2024
Тошкентда 5 та автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
07:32 / 28.11.2024
Тошкентда жамоат транспорти иши 24 соатлик режимга ўтказилиши мумкин
23:47 / 26.11.2024