Жаҳон | 07:33 / 04.07.2024
4784
2 дақиқада ўқилади

Бир ой ичида Озарбойжон билан сулҳ шартномаси имзолашимиз мумкин — Арарат Мирзоян

Гуржистон пойтахти Тбилисига ҳамкасби Илия Дарчиашвили билан музокаралар ўтказиш учун келган Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян бир ойлик интенсив ишлардан сўнг Озарбойжон билан сулҳ шартномаси имзоланиши мумкинлигини таъкидлади.

Арарат Мирзоян. Фото: Reuters

Икки томонлама музокаралардан сўнг Дарчиашвили ва Мирзоян биргаликда матбуот анжумани ўтказишган.

Дарчиашвили отметил Гуржистон ва Арманистон бир-бирининг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

Унинг сўзларига кўра, Гуржистон Озарбойжон ва Арманистон ўртасидаги муносабатларни яхшилаш ҳамда минтақавий барқарорлик ва хавфсизлик учун ҳисса қўшишга тайёр.

Арманистон ташқи ишлар вазири Арарат Мирзоян ўз чиқишида Гуржистон билан муносабатлар кўплаб соҳаларда шиддат билан ривожланиб бораётганини айтиб ўтган.

Мирзоян Туркия, Гуржистон ва бошқа қўшни давлатлар билан муносабатларни ривожлантириш муҳим эканини ҳам қайд этган.

Арманистон ТИВ раҳбари Туркия билан муносабатларни нормаллаштириш учун конструктив мулоқот олиб борилаётганини қўшимча қилган.

Ўз чиқишида Арманистон ва Озарбойжон ўртасида сулҳ шартномаси имзоланишига тўхталар экан, Мирзоян интенсив ишлашда бундай шартнома бир ой ичида имзоланишга тайёр бўлишини таъкидлади.

«Арманистон Озарбойжон билан сулҳ шартномаси имзоланишига ижобий қарайди. Бир ойлик интенсив ишлаш баробарида биз бу жараённи якунлашимиз ва Озарбойжон билан бу муҳим келшувни имзолашимиз мумкин», — деган Арарат Мирзоян.

Мавзуга оид