Ўзбекистон | 11:39 / 05.07.2024
7486
2 дақиқада ўқилади

6 июл куни айрим ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши мумкин

«Ўзгидромет» 6 июл, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +20...+22 даража, кундузи +34...+36 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси. Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20...+25 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21...+26 даража, кундузи +33...+38 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Қашқадарё, Сурхондарё вилояти. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон бўлиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22...+27 даража, кундузи +34...+39 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиши мумкин Ҳарорат кечаси +19...+24 даража, кундузи +32...+37 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с.гача кучайиш мумкин. Ҳарорат кечаси +12...+17 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.  

Мавзуга оид