Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Мен урушда фойда келтираман». Украин маҳбуслари армияда хизмат қилишга тайёрланмоқда
Украинадаги урушнинг 862-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Путин тинчлик музокаралари бошланмагунича Украинада ўт очишни тўхтатиб бўлмаслигини айтди.
- Чехия Россия биометрик бўлмаган паспортларини тан олишни тўхтатди.
- Россия армияси полковниги Артём Городилов фирибгарлик иши бўйича ҳибсга олинди. Украина томони уни Бучада тинч аҳоли вакиллари ўлдирилиши учун жавобгар деб билади.
- Белгород областида украин дронлари автомобилга ҳужум қилди. Тўрт киши, жумладан 12 ёшли қиз жароҳатланган.
- 4 июлга ўтар кечаси Россиянинг 22 та дрони Украинага ҳужум уюштирган. Украина қуролли кучлари 21 та дрон уриб туширилганини маълум қилди.
- Такер Карлсон Зеленский билан интервю олиши ҳақида анонс берганди. Украина президенти матбуот хизмати буни рад этди.
- Украина қуролли кучлари Часив Ярнинг Новий райони бой берилганини тасдиқлади.
Украин маҳбуслари армияга ёлланмоқда
Жорий йил май ойида Украина президенти Володимир Зеленский оғир бўлмаган жиноятлар учун қамалганларни ҳарбий хизматга қабул қилишга имкон берувчи фармонни имзолаганди. Украина адлия вазири ўринбосари Елена Висоцкая июл ойи бошида Associated Press учун берган интервюсида 3000 нафар атрофидаги маҳбуслар армияда хизмат қилиш учун қамоқхоналардан чиқарилганини маълум қилди. Вазирлик баҳоларига кўра, колонияларда жазони ўтаётганлардан 27 минг нафарини ҳарбий хизматга жалб этиш мумкин. Висоцкаянинг сўзларига кўра, маҳбусларнинг кўпчилиги уйга қамоқхонадан эмас, қаҳрамон сифатида қайтишни истамоқда. Украина қамоқхоналарини маҳбусларни ҳарбий хизматга чақириш билан шуғулланувчи рекрутерлар айланиб чиқмоқда. Қуйидаги фотосуратлар рекрутерларнинг Днипропетровск областидаги колониялардан бирига ташрифи чоғида олинган.
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Донецк областида украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари
РФ қўшини ҳар куни Украина ҳудудига «Shaheed» типидаги дронлар билан ҳужум қилмоқда. Пилотсиз учиш қурилмалари, жумладан FPV-дронлар операторларга жанг майдонидаги вазиятни жонли эфирда кузатиш имконини беради, улардан шунингдек разведка мақсадларида фойдаланилади, улар портловчи моддалар ташлаб, душманга зарар етказиши ҳам мумкин. Донецк областида россияликларнинг дронларига қарши курашиш билан бошқа бўлинмалар қатори княз Константин Острожский номидаги 30-алоҳида механизациялашган бригаданинг махсус бўлинмаси ҳам иштирок этмоқда. Қуйидаги фотосуратларда унинг жангчилари фаолияти акс этган.
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Alina Smutko / Reuters / Scanpix / LETA
Ярадор украинларнинг Лвив областидаги реабилитация жараёни
Урушда яраланган ва майиб бўлган украинларга ёрдам бериш — мамлакат ҳукумати учун ҳам, кўнгилли ва хайрия ташкилотлари учун ҳам устувор вазифалардан биридир. Лвив яқинидаги Винникида 2023 йилда Superhumans номли илк реабилитация ва протезлаш маркази очилганди. 2024 йил ёзида Лвивдаги Superhumans марказининг замонавий жиҳозланган ва 10 минг квадрат метр майдонни эгаллаган янги корпуси тақдимоти ўтказилди. Яқин йилларда Superhumans Украинанинг Харкив, Миколайив, Винница, Ривне ва Днипро каби шаҳарларида ҳам ўз марказларини очишни режалаштирган. Марказ фаолияти донорлар ҳамда ҳамкор давлатлар томонидан молиялаштирилади, клиникада барча хизматлар беморлар учун бепул қилиб қўйилган.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025