Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияликларнинг учдан бир қисми Украинага ядровий зарба берилишини қўллашади
Россия фуқароларининг ҳар учтасидан биттаси Украина билан урушда ядровий қуролдан фойдаланиш «ўзини оқлайди» деб ҳисоблар экан. Бу «Левада-центр» томонидан июн ойида ўтказилган сўровлар соғида аён бўлган.
Социологларнинг аниқлагича, сўралганларнинг 10 фоизи ядровий зарбани шак-шубҳасиз қўллаб-қувватлайди. Яна 24 фоиз сўралганлар оммавий қирғин қуролидан фойдаланишни кўпроқ мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашар экан.
«Левада-центр» маълумотларига кўра, ядровий қуролдан фойдаланишни қўлловчилар улуши сўнгги бир йил ичида 5 фоизга ошган. Бу эса уруш бошланганидан буён рекорд кўрсаткич. Гарчи, ядровий қуролдан фойдаланишга қарши бўлганлар сони ҳамон кўпчиликни — 52 фоизни ташкил қилаётган бўлса-да, бундайлар сони тобора пасайиб бормоқда. 2023 йилнинг апрелида оммавий қирғин қуролидан фойдаланишга қаршилар 56 фоиз бўлишган.
Сўровномадан кўринишича, урушда ядровий қуролдан фойдаланиш тарафдорларининг аксарияти Россия телевидениесини мунтазам кўриб борувчи, Владимир Путин сиёсатини ёқловчи пенсионерлардир. Масалан, 55 ёшдан катта сўралганлар ичида Украина бўйлаб ядровий зарбани ёқловчилар улуши 35 фоизни ташкил этса, ахборотни фақат телевизордан олувчилар орасида бундайларнинг улуши 41 фоизни ташкил этади.қ
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025