Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентнинг 5 та тумани айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча ўчирилади
Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Шайхонтоҳур, Янгиҳаёт, Сергели ва Олмазор туманларининг баъзи ҳудудларига 5-июл куни соат 17:00 га қадар табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Ҳудудгаз Пойтахт” хабарига кўра, қуйидаги ҳудудларда газ таъминоти вақтинча ўчирилади:
Чилонзор тумани – “Бешёғоч” МФЙдаги 220 та хонадон, “Катта Олмазор” ва “Бешёғоч” МФЙларда кўп қаватли уйлардаги 1505 та хонадон ҳамда 30 та улгуржи истеъмолчи;
Шайхонтоҳур тумани – Навоий кўчаси жойлашган 8 та кўп қаватли уйдаги 240 та хонадон;
Янгиҳаёт тумани – “Ҳумо” МФЙдаги 176 та хонадон, “Машъал” МФЙдаги 90 та хонадон ҳамда 2 та улгуржи истеъмолчи;
Сергели тумани – “Софдил” МФЙдаги 70 та хонадон ва 3 та улгуржи истеъмолчи;
Олмазор тумани – “Орзу” МФЙда жойлашган 5 та кўп қаватли уйдаги 237 та хонадон ва 7 та улгуржи истеъмолчи.
Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
11:16 / 24.05.2025
Тошкентда 22 ёшли йигит кўчада танишини пичоқлади
11:02 / 23.05.2025