Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шушада Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарларининг ноформал саммити бўлиб ўтмоқда
Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг ташаббуси билан ташкиллаштирилган саммитда Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон президентлари ва олий мартабали шахслар қатнашмоқда.
Ноформал саммитдаги олий даражадаги учрашувларда Озарбойжон президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев, Қирғизистон президенти Садир Жапаров иштирок этмоқда.
Шунингдек, Шимолий Кипр Турк Республикаси президенти Эрсин Татар ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан кузатувчи мақомида қатнашмоқда.
Туркия Республикаси номидан вице-президент Жавдат Йилмаз иштирок этмоқда. Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Европа чемпионатининг чорак финалидан ўрин олган Туркия–Нидерландия учрашувида шахсан қатнашиш учун Германияга сафар қилган.
ТДТнинг ноформал саммининг мавзуси “Транспорт, ўзаро боғлиқлик ва иқлим ҳаракати орқали барқарор келажакни бунёд этиш” деб аталади.
Давлатларнинг етакчилари Ўрта коридорни мустаҳкамлаш масалалари ҳамда бошқа транспорт боғламаларини муҳокама қилиши кутилмоқда. Шунингдек, Озарбойжон Республикаси 11-22 ноябр кунлари БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича чекловчи конвенцияси томонларининг 29-конференцияси (COP 29) га тайёргарлик кўриш ҳам муҳокама этилади.
Тадбир доирасида бир қатор қўшма ҳужжатлар имзоланганидан сўнг Қорабоғ декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
ТДТ ташқи ишлар вазирлари кенгаши саммит олдидан давлат раҳбарлари қатнашадиган тадбирлар ва улар томонидан имзоланадиган ҳужжатларни мувофиқлаштириб олишган.
Мавзуга оид
15:49 / 24.05.2025
Ўзбекистон Шуша декларациясига қўшилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
17:07 / 21.05.2025