Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тарихдаги энг каттаси — ҳакер қарийб 10 млрд сиздирилган пароллар архивини тармоққа жойлади
Ҳакерларнинг машҳур форумларидан бирида сиздирилган 10 миллиардга яқин уникал пароллар архиви пайдо бўлди. Бунгача энг кўп сиздирилган пароллар миқдори 8,5 миллиардга тенг эди.
Cybernews нашри маълумотига кўра, сиздирилган пароллар 4 июлда, АҚШ мустақиллиги кунида форумга ObamaCare номли фойдаланувчи томонидан жойлаштирилган. У бунгача фақат камроқ ҳажмдаги сиздирилган паролларни юклаб келган.
Янги файлда эса нақ 9 948 575 739 та уникал парол мавжуд. Таъкидланишича, файлда аввал сиздирилган пароллар ҳам, янгилари ҳам бор. Тахминлар ушбу пароллар сўнгги 20 йил ичида 4000 дан ортиқ сиздирилган маълумотлар базасини ўзида жамлаган.
Мутахассислар бу пароллардан яхши ҳимояланмаган тизимларга ҳакерлик ҳужумлари қилишда фойдаланиш мумкинлигини айтмоқда.
Бунгача энг кўп сиздирилган пароллар миқдори 8,5 миллиардга тенг эди ва у 2021 йилда эълон қилинганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025