Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоийда вояга етмаган қизнинг зўрланиши ҳолати бўйича жиноят иши очилди – Бош прокуратура
Қизни ўнга яқин йигит зўрлаган. Kun.uz манбасига кўра улар орасида шу ишни тергов қилган ИИБ терговчиси ҳам бўлган. Терговчи қамоққа олинган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ, Kun.uz’да Навоий шаҳрида вояга етмаган қизни бир нечта йигит зўрлагани, улар орасида шу ишни тергов қилган терговчи ҳам борлиги ва у қамоққа олингани ҳақида хабар берилганди.
Бош прокуратура ҳолат юзасидан баёнот берди. Унга кўра, Навоий шаҳар прокуратураси томонидан вояга етмаган қиз билан боғлиқ ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 128-1-моддаси (16 ёшдан 18 ёшгача бўлган шахс билан моддий қимматликлар бериш ёки мулкий ёхуд бошқача тарзда манфаатдор этиш орқали жинсий алоқа қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Жиноят иши доирасида 1 нафар шахс қамоққа олинган. Содир этилган қилмиш жинсий жиноятлар тоифасига тегишли бўлгани сабабли бошқа тафсилотлар ошкор қилинмайди”, дейилади баёнотда.
Kun.uz’га етиб келган суд ҳужжатларига кўра, 2023 йилнинг декабр ойида Навоий шаҳрида жойлашган музқаймоқ шохобчаси ертўласида бир нечта йигит 2008 йилда туғилган, вояга етмаган қизни навбати билан зўрлаган. Айбланган йигитларнинг энг каттаси 23, энг кичиги эса 18 ёшда.
Навбаҳор туманида яшовчи, ўша вақтда мактаб ўқувчиси бўлган 18 ёшли йигит Навоий шаҳридаги истироҳат боғида ўрнатилган аттракционда эркин ёлланма ишчи бўлиб ишлаган.
2023 йил 4 декабр куни соат 21:00лар атрофида унинг ёнига олдиндан таниш бўлган вояга етмаган қиз келган. Улар бироз гаплашиб тургач, йигит қизни аттракцион ёнидаги ертўлага олиб тушган ва у билан ғайритабиий усулда жинсий алоқада бўлган.
Сўнг ертўлага навбати билан яна учта йигит кириб чиққан. Яна бир йигит қизни тергов давомида аниқлашнинг имкони бўлмаган манзилга олиб бориб, ўша ерда бир неча кун бирга яшаган ҳамда у билан жинсий алоқада бўлган. Ҳолат юзасидан 6 нафар йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг 2024 йил 7 июндаги ҳукми билан йигитларнинг учтаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми “а” бандида (такроран, хавфли рецидивист томонидан ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш), иккитаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш ёки жинсий эҳтиёжни ғайритабиий усулда қондириш) назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилган.
Суд ҳукми билан судланувчиларнинг икки нафарига 3,5 йил, бир нафарига 4,5 йил ва бир нафарига 5 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Навоий шаҳар ИИБ терговчиси (терговчининг исми шарифи таҳририятга маълум) мазкур ишни тергов қилиш жараёнида, яъни 2024 йилнинг январ ойида Тошкентда малака ошириш ўқув курсида бўлиб турган вақтда жабрланувчи қизни Тошкентга чақириб, у билан жинсий алоқа қилган. Буни Kun.uz’нинг бир-биридан мустақил бўлган икки манбаси тасдиқлади. Манбаларга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Навоий вилоят прокуратураси томонидан иш очилиб, терговчи ҳам қамоққа олинган.
Шунингдек, ҳозирда яна уч йигитнинг юқорида айтилган жиноий ишда жабрланувчи бўлган вояга етмаган қизни зўрлаганлик ҳолати бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Иш юзасидан Болалар омбудсмани ўз ваколатлари доирасида кузатув олиб бормоқда ва бола манфаатлари нуқтайи назаридан ишнинг судда кўрилишида ҳам ўз кузатувини давом эттиради, деди Kun.uz'га ҳолат юзасидан ахборот берган Сурайё Раҳмонова.
Мавзуга оид
09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди
11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди
20:07 / 22.04.2025