Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда Telegram орқали сохта ҳавола жўнатиб одамларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс ушланди
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Фото: Shutterstock
Тошкентда интернет орқали сохта ҳавола жўнатиб одамларнинг пулларини ўзлаштириб келган шахс қўлга олинган. Бу ҳақда ИИВ Киберхавфсизлик маркази хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳрида яшовчи 39 ёшли аёл С.Г. ИИБга мурожаат қилиб, банк картасидан 4 млн 949 минг сўм пули номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганини маълум қилган.
Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур жиноятни Тошкент шаҳрида яшовчи 42 ёшли Н.А. содир этгани аниқланган.
Гумонланувчи сифатида тергов органларига жалб этилган Н.А. интернет фойдаланувчиларига Telegram’дан турли ҳавола жўнатиб, одамларнинг банк карта маълумотларини қўлга киритиш орқали уларда сақланган пулларни ўғирлаб келаётгани маълум бўлган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Н.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Қонунга мувофиқ, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми "б" бандидаги жиноий хатти-ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
Мавзуга оид
16:26 / 27.05.2025
Марказий Осиёнинг энг яхши шаҳри аниқланди
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
11:16 / 24.05.2025