Жаҳон | 18:48 / 08.07.2024
13339
5 дақиқада ўқилади

Болалар шифохонасининг жарроҳлик ва онкология бўлимлари вайрон бўлган. Уйлардан бирининг подъезди қулаган

Россиянинг Киев бўйлаб ракета зарбалари оқибатлари суратларда.

8 июл тонгида Россия армияси Украина бўйлаб ёпирилма зарбалар йўллади, Киев, Днипро, Кривий Риҳ, Словянск, Краматорск шаҳарлари томон 40 дан ортиқ ракета учирилган. Украин расмийларига кўра, Киевда РФ ҳарбийлари фуқаролик инфратузилмаларига қасддан ҳужум қилган. Шевченково районида ракета «Охматдет» болалар шифохонаси корпусига урилиб, жонлантириш, жарроҳлик ва онкология бўлимларига зарар етказган. Шевченково ва Соломенский районларида иккита кўп қаватли бинога ҳам зарба келиб тушган, улардан бирининг подъезди тўлиқ қулаб тушган. Украина хавфсизлик хизматига кўра, «Охматдет» шифохонасига россияликларнинг Х-101 ракетаси билан зарба берилган. РФ мудофаа вазирлиги Киевдаги вайронгарчиликлар «украинларнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ракеталари қулаши» оқибатида рўй берганини хабар қилган. Россиянинг Украина пойтахти бўйлаб зарбалари оқибатида камида 17 киши ҳалок бўлган, яна 41 киши яраланган. Шунингдек, Днипро ва Кривий Риҳ бўйлаб йўлланган зарбалар 11 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Россия ракета зарбасидан кейин Киев устида кўтарилган тутун
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Украина фавқулодда вазиятлар давлат хизмати  ходимлари Киевда зарба келиб тушган жойда ишламоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Киевлик аёл Россия зарбасидан шикастланган уй яқинида
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
РФнинг «Охматдет» болалар шифохонаси корпусига ракета зарбаси оқибатлари
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Киевликлар «Охматдет»га зарба оқибатларини бартараф этишда ёрдам кўрсатмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Капелницага уланган болалар «Охматдет» шифохонасидан эвакуация қилинмоқда
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
«„Охматдет“ — нафақат Украинадаги, балки Европадаги ноёб болалар шифохоналаридан бири. „Охматдет“ минглаб болаларни қутқарган ва саломатлигини тиклаган», — дея ёзди Украина президенти Володимир Зеленский россияликларнинг Киевга ҳужумидан кейин.
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
«Охматдет» ходимлари вайрон бўлган шифохона харобалари олдида
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҳукуматига кўра, «Охматдет» корпусига зарба берилиши оқибатида шифохонанинг жонлантириш, жарроҳлик ва онкология бўлимлари шикастланган.
Roman Pilipey / AFP / Scanpix / LETA
«Охматдет» ходимлари харобаларни тозалашга ёрдам бермоқда
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Харобалар остидан олиб чиқилган ярадор аёлни олиб кетаётган қутқарувчилар
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
«Охматдет» шифохонасининг Россия зарбасидан шикастланган тиббиёт хонаси
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
«Охматдет»да зарбадан шикастланган жарроҳлик хонаси
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
«Охматдет» ходимларидан бири
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Киевдаги шифохона ўққа тутилиши вақтида жароҳатланган бола
Фото: Украина президенти офиси раҳбарининг коммуникация масалалари бўйича маслаҳатчиси Даря Заривна
Зарбага учраган шифохона яқинидаги она ва бола
Office of the President of Ukraine / Cover Images / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
«Охматдет» шифохонасидан эвакуация қилинаётган беморлар
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Киевга ракета зарбалари йўлланиши вақтида жароҳатланганларга тиббий ёрдам кўрсатилиши
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Киев районларидан бирида РФ қўшинлари зарбаси оқибатлари
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киевлик аёл шаҳар ўққа тутилиши оқибатида ҳалок бўлган қариндошининг жасади ёнида
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Киев ракеталар билан ўққа тутилиши вақтида юзага келган ёнғин
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид