Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТОда Россиядан ҳимояланиш учун 50 тагача махсус бригадалар тузиш режаси бор — Reuters
НАТОнинг Россиядан ҳимояланиш бўйича режаларини амалга ошириш учун 50 тагача қўшимча бригадалар керак, алянс ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини кучайтиришни устувор вазифа деб билади. Путин эса блок билан урушиш учун сабаб йўқлигини маълум қилган.
АҚШ пойтахти Вашингтон шаҳрида 9–11 июл кунлари бўлиб ўтадиган НАТО саммитида алянсга аъзо давлатлар етакчилари Россия томонидан эҳтимолли ҳужумдан ҳимояланиш режалари доирасида 35 тадан 50 тагача бўлган қўшимча бригадалар тузишни муҳокама қилишади, деб ёзмоқда Reuters ўз манбаларига таяниб.
Ҳар бир бригадада 3 мингдан 7 минггача ҳарбий бўлади, шу сабабли 35–50 та бригаданинг яратилиши «жиддий қийинчиликлар» билан йўғрилган, деб ёзади агентлик. Керакли кадрлар қаердан олиниши ҳозирча номаълум: Европага бошқа минтақалардан қўшинлар кўчирилиши, янги ҳарбийларни ёллаш ёки ҳар иккала ёндашувдан фойдаланиш ҳам мумкин.
Алянснинг янги мудофаа режаларини НАТО аъзолари Украина ва Россия ўртасида давом этаётган уруш фонида Вилнюсда ўтган ўтган саммитда тасдиқлаб олишган эди, ўшандан буён уни амалиётга татбиқ этиш устида иш олиб борилган. Агентлик манбаси тафслотларни келтирмаган, бироқ блокнинг айни пайтдаги устувор вазифаси ҳаво ҳамда ракета ҳужумидан мудофаа тизими, узоқни нишонга олувчи қуроллар, логистика ва қуруқликдаги йирик тузилмалар эканини санаб ўтган.
Хусусан, Германияда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими имкониятларини тўрт баробарга оширишга тўғри келади, деган Reuters ҳамсуҳбати. Совуқ уруш даврида Берлинда 36 та Patriot ъаво ҳужумидан мудофаа тизими бўлган, шунда ҳам мамлакат иттифоқчиларнинг ёрдамига таянган. Украинага учтаси бериб юборилгач, ҳозир Германияда тўққизта мажмуа қолган. Бундестаг яқинда яна тўртта зенит ракета мажмуасини буюртма қилишни маъқуллаган.
ГФР Мудофаа вазирлиги НАТОнинг режаларини махфийликка ишора қилиб, шарҳламаган.
Reuters’нинг қайд этишича, совуқ урушдан сўнг ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари сони алянснинг бошқа аъзоларида ҳам келгусида фақат Эрон каби давлатлардан «чекланган таҳдид»лар бўлиши мумкинлигини инобатга олиб, қисқартирилган. Бироқ, уларнинг фикри 2022 йилнинг февралида ўзгарган.
Россия президенти Владимир Путин Москвада блок давлатлари билан урушиш учун «на геосиёсий, на иқтисодий, на сиёсий, на ҳарбий манфаат борлиги»ни таъкидлаган. Июн ойи бошидаги чиқишида у Россиянинг НАТОга ҳужуми таҳдиди ҳақида таъкидлаётганларни «алаҳсираётганлар» деб атаган эди. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ҳам блок «Россия билан уруш ахтармаётгани»ни, бироқ келгуси ўн йилликлар учун қарама-қаршиликка тайёр туриши кераклигини қайд этган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда
08:40 / 16.04.2025