Жамият | 10:14 / 09.07.2024
11626
1 дақиқада ўқилади

Наманганда Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди

Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўнтага кўпайган. Қазишма ишларида нодир китобдан ташқари XI ва XIV асрга оид ноёб қилич, Бақтрия ва Хитой тангалари ҳам топилган.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Наманганда ноёб қиличлар ва Абу Наср Форобий қаламига мансуб нодир китоб топилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, Ахсикент археология парки таркибидаги Янги Ахси мажмуасидаги бебаҳо экспонатлар сони яна ўнтага ортган.

Мутахассислар томонидан XI асрга оидлиги айтилаётган қилич жангдан чиққан ҳолатда сақланган. У қаттиқ пўлатдан Ахсикент темирчилари томонидан ясалган. Дунё пўлат маркази сифатида тан олинган Ахсикентнинг юмшоқ ва қаттиқ пўлати машҳур. Унинг яратилиши эса ҳозиргача сир.

Иккинчи қилич эса XIV асрга оид бўлиб, уни Амир Темурнинг хос аскарлари ишлатишган.

Топилган Бақтрия тангаси 475-600 йилларга, Хитой тангаси эса XIX асрга оид. Учта нодир китоб илм-маърифатга, фалсафа ва тарихга оид бўлиб, уларда ноёб илм битилган.

photo_2024-07-09_09-18-37.jpg
photo_2024-07-09_09-18-36.jpg
photo_2024-07-09_09-18-35.jpg
photo_2024-07-09_09-18-34 (2).jpg
photo_2024-07-09_09-18-34.jpg
photo_2024-07-09_09-18-33.jpg
photo_2024-07-09_09-18-32 (2).jpg
photo_2024-07-09_09-18-31 (2).jpg
photo_2024-07-09_09-18-31.jpg

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти