Жамият | 10:56 / 09.07.2024
3753
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда бошқарувни йўқотган Нексия-2 каналга тушиб кетди

Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмаган. Машина ФВБ томонидан каналдан чиқариб олинган.

Фото: ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати

Самарқанд шаҳри кўчаларидан бирида ҳаракатланиб кетаётган Нексия-2 машинаси бошқарувни йўқотиб Сиёб каналига тушиб кетган.

Вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса 2024 йил 7 июл куни соат 13:30 лар атрофида содир бўлган.

Нексия-2 Абдураҳмон Жомий кўчасида ҳаракатланиб келаётганда унда носозлик кузатилган ва машина бошқарувни йўқотиб Сиёб каналига тушиб кетган.

Ҳодисада ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳеч ким вафот этмаган. Машина ФВБ томонидан каналдан чиқариб олинган.

Қайд этилишича, ҳозирда Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид