Ўзбекистон | 13:00 / 10.07.2024
9752
2 дақиқада ўқилади
Реклама

ADM Jizzakh заводининг конвейеридан мингинчи Kia Sonet автомобили чиқарилди

Фото: ADM Jizzakh

2024 йилнинг 8 июл куни ADM Jizzakh заводида юбилей сонли, мингинчи Kia Sonet автомобили йиғилди. Тўрт ой якунларига кўра, Sonet модели Kiaʼнинг Ўзбекистонда энг кўп сотилган автомобилига айланди.

Kia Sonetʼнинг ишлаб чиқарилишининг мингталик босқичга етиши ушбу ихчам кроссоверга талаб ортиб бораётганини тасдиқлайди. Сотувлар динамикаси Ўзбекистон бозорида энг кўп сотиладиган автомобил брендлари ТОПига кириш учун яхши имкониятларга эга эканидан далолат бермоқда. Сотувлари ҳажми Кiа брендининг Ўзбекистондаги сотувларининг учдан биридан ортиқ ҳажмни ташкил қилади.  

ADM Jizzakh замонавий ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, бу халқаро стандартларга мос бўлган юқори сифатли автомобилларни ишлаб чиқариш имконини беради. Ишлаб чиқариш ҳажми ойдан ойга ортиб бормоқда ва сентябр ойи охиригача Сонет 10 000 донага тенг бўлган яна бир рекорд босқични босиб ўтиши кутилмоқда.

Kia Sonet – ихчам шаҳар кроссовердир. У замонавий дизайн, эргономик салон ва замонавий жиҳозланушга эга. Ўзининг мувозанатланган техник хусусиятлари ва рақобатбардош нархи туфайли Сонет кўплаб харидорларнинг эътирофига сазовор бўлди. 

Kia автомобил брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори АDM Global компаниялар гуруҳи ҳисобланади.

Kiaʼнинг Ўзбекистондаги тезкор ахборот линияси телефон рақами: +998 55 500 83 33

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид