Медведев Украина билан сулҳ тузилгач, Украинани тўлиқ эгаллаб олишга тайёргарлик кўришга чақирди
Москва ва Киев сулҳ шартномаси имзолаб, урушни якунлаганидан сўнг Россия Украинанинг бутун ҳудудини эгаллашга тайёргарлик кўриши керак, деган РФ Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари, собиқ президент Дмитрий Медведев.
«Ҳаттоки қоғозларга имзо қўйиб, мағлубиятини тан олганидан сўнг ҳам Украинадаги радикалларнинг қолган қисми эртами-кечми қайта гуруҳланиб, Россиянинг ғарбдаги душмаларидан илҳомланиб ҳокимият тепасига келади. Ана ўшанда бу ярамасларни узил-кесил янчиб ташлаш фурсати келади», — деб ёзган Медведев ўз телеграм каналида.
Унинг сўзларига кўра, ана шу пайтда Россия “бандерачилар квазидавлатининг тобутига узун пўлат мих қоқиши”, шунингдек, “унинг қонли муроси қолдиқларини йўқ қилиб, қолган ерларни рус ери қучоғига қайтариши” керак бўлади.
«Ҳаттоки шундан кейин ҳам Россия душманлари ҳеч қаерга йўқ бўлишмайди. Улар куч тўплаб, мамлакатимизни йўқ қилиш учун янги фурсат пойлай бошлашади. Биз ватанни ҳимоя қилиш учун келажакдаги урушларга тайёр туришимиз керак», — деб ёзган Медведев.
Мавзуга оид
00:35
«Европадаги исталган нишонни йўқ қила олади» – Путин «Орешник» яратувчилари билан учрашди
23:13 / 23.11.2024
Кремл янги сафарбарлик бўлмаслигини маълум қилди
22:08 / 23.11.2024
Путин Курск областини қайтариш муддатини белгилади — Зеленский
18:44 / 23.11.2024