Ўзбекистон | 16:59 / 10.07.2024
2564
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда илк  хайрия веломарафони — Pepsi Zero Marathon бўлиб ўтди

7 июл куни Тошкентда илк  хайрия марафони — Pepsi Zero Marathon бўлиб ўтди. Бу тадбир шунчаки пойга бўлибгина қолмай, спорт ва экологияга муҳаббат рамзига айланди! 

Фото: Pepsi Zero Marathon

Веломарафон фаол дам олишни  ва соғлом турмуш тарзини ёқтирадиган мингга яқин иштирокчини бирлаштирди.

Тадбир барча велоспорт ишқибозлари учун муҳим воқелик эди. Ва у экологик тоза транспорт эвазига автомобилдан воз кечиш қанчалик муҳимлигини кўрсатиб берди. Иштирокчиларнинг ярмидан кўпи тадбирга велосипедда ёки пиёда етиб келишди, кейин эса бошқа транспорт воситаларидан фойдаланмай уйга қайтишди.

Тайёргарлик даражаси ва шахсий транспорти бор-йўқлигидан қатъи назар, 16 ёшдан катта ҳар бир киши марафонда иштирок этиши мумкин эди — Pepsi бренди барча иштирокчиларга пойга учун велосипедлар тақдим этди.

Эрталаб соат 8:00 да тетиклантирувчи ва мотивацион DJ-сетлар билан тадбирга старт берилди. Иштирокчилар тоза ҳаводан нафас олиб, пойтахтнинг махсус тўсилган марказий кўчалари бўйлаб 15 километрлик масофани босиб ўтишди – айланма йўналиш Magic City'да бошланиб, шу ерда тугади.

Барча иштирокчилар фахрий медаллар ва олти йўналиш бўйича совринлар учун беллашишди: 

  • Эркаклар: 16-29 ёш, 30-49 ёш, 50+;
  • Аёллар: 16-29 ёш, 30-49 ёш, 50+

Ҳар бир йўналиш бўйича ғолиблар Pepsi брендидан пул мукофотлари билан тақдирланди:

  • 1-ўрин: 15 000 000 сўм;
  • 2-ўрин: 7 500 000 сўм;
  • 3-ўрин: 2 500 000 сўм.

Веломарафоннинг энг кекса— 84 ёшли иштирокчисига ташкилотчиларнинг махсус соврини: профессионал велосипед тақдим этилди. 

Чипта сотувидан тушган барча маблағ хайрия ишларига йўналтирилди. 

Pepsi барча иштирокчиларга ёрқин ҳиссиётлар ва унутилмас кун учун миннатдорлик билдиради! Бренд янгиликларини Instagram'даги расмий саҳифа орқали кузатиб боринг: @pepsi_uzbekistan.

Мавзуга оид