Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ “совуқ уруш”дан сўнг илк марта Германияда узоқ масофага уча оладиган ракеталар жойлаштиради
АҚШ 2026 йилдан бошлаб Германия ҳудудида узоқ масофаларга уча оладиган ракеталарни жойлаштиради, дейилади Оқ уй расмий сайтида эълон қилинган икки давлатнинг қўшма баёнотида.
«Америка Қўшма Штатлари 2026 йилдан Германияда ўт очиш воситаларининг келгусида бу воситаларни узоқ муддатли жойлаштиришни режалаштириш доирасида эпизодик жойлаштирилишини бошлайди», — дейилади баёнотда.
Бу чоралар Европадаги тийиб туриш тизимини кучайтиришга қаратилган. Тўлиқ жойлаштириб бўлингач, Американинг узоқни нишонга олувчи бўлинмалари 2500 км олисдаги нишонларга зарба бера олувчи Tomahawk ракеталари, SM-6 ракеталари ва айни пайтда Европада қуролланишда мавжуд бўлган нишонга уриш қуролларига нисбатан учиш масофаси янада олис бўлган янги гипертовушли қурол билан таъминланади, дея маълумот бермоқда Оқ уй.
1990-йилларнинг охирларида, “совуқ уруш” тугаганидан сўнг Вашингтон Германиядан барча олис масофадаги нишонларга зарба бера олувчи қурол-яроғларни олиб чиқиб кетган эди. Бироқ сўнгги ойларда Германия федерал ҳукумати АҚШ билан махфий музокаралар олиб бориб, бундай қуролларни яна ўз ҳудудига жойлаштиришга кўндирган, деб хабар берган Spigel вазиятдан хабардор манбаларига асосланиб. Бу қарор узоқ масофага уча оладиган ракеталари арсеналини кўпайтираётган Россиядан таҳдид тобора ортиб бораётгани фонида қабул қилинган.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025