Жамият | 15:42 / 11.07.2024
4671
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда аҳоли яшаш ҳудудига яқин майдон ёниб кетди

Ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган. Ёнғин-қутқарув экипажлари уни ўчиришга 2 соатдан кўпроқ вақт сарфлаган.

Фото: Тошкент шаҳар ФВБ

Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида аҳоли яшайдиган кўп қаватли уйларга туташ майдонда ёнғин чиқди. Пойтахт Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Маълум қилинишича, бугун соат 11:52 да Янгиҳаёт тумани, “Олчазор” МФЙ 10-ҳудудда очиқ майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипажлари соат 11:59 да воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 14:15 да ўчирилган.

Содир бўлган ёнғин оқибатида очиқ майдонда қуруқ ўт ёнган. Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Қўшимча қилинишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид