Жаҳон | 22:52 / 13.07.2024
5055
3 дақиқада ўқилади

Шолц Германияда АҚШ ракеталари жойлаштирилишини урушнинг олдини олиш чораси, деб атади

Германияда АҚШнинг узоқ масофадаги нишонни ура оладиган ракеталарининг жойлаштирилиши урушнинг олдини олиш ва тийиб туриш омили, деган ГФР канцлери Япония бош вазири Фумио Кишида билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Фото: bundeskanzler.de

«Германия хавфсизлиги стратегияси контекстида шу вақтгача гапирилган гаплар юзасидан иттифоқчимиз АҚШ бундай тизимларни ўрнатиб, яхши ишларни амалга оширмоқда. Бу тийиб туриш эффекти туфайли хавфсизлик даражасини оширади, чунки сиз хавфсиз ортдан ҳужум қила олмаймиз. Биз доим урушни бартараф қилиш учун қайғурамиз», — дея Шолцдан иқтибос келтирмоқда Германия ҳукумати сайти.

Шолцнинг қўшимча қилишича, Берлин Киевга қурол-яроғ етказиб беришда давом этиши, бироқ Россия билан тўғридан тўғри зиддият келиб чиқмаслиги учун ундан фойдаланишни назорат қилиши керак. «Шуниси аниқки, биз қарор қабул қилаётганимизда мамлакатимиз ва иттифоқчиларимизнинг хавфсизлигини назардан қочирмаймиз», — дея қайд этган Германия канцлери.

Ўтган чоршанбада Берлин ва Вашингтон Германияда узоқ масофдаги нишонларга зарба бера олувчи Америка қуроллари 2026 йилда пайдо бўлишини хабар қилган эди. Бу чоралар Европанинг тийиб туриш тизимларини кучайтиришга қаратилган. Тизимлар тўлиқ ўрнатилиб бўлингач, бўлинмалар 2500 км масофага зарба бера олувчи Tomahawk ракеталари, SM-6 ракеталари ва Европада айни пайтда қуролланишда мавжуд бўлган қирғин воситаларидан каттароқ масофага уча олувчи гипертовушли қурол билан таъминланади.

Германия мудофаа вазири Борис Писториус АҚШ Германияда ўзининг узоқ масофаларга уча олувчи қуролларини ротация асосида жойлаштиришини айтган. Унинг сўзларига кўра, Вашингтон келгусида Берлиннинг бундай қурол-яроғларни ривожлантириш ва харид қилишга инвестиция киритишини кутмоқда. Писториус шунингдек, айни пайтда Европада узоқ масофаларга зарба бера олувчи тизимларнинг тақчиллиги кузатилаётганини тан олган, шу сабабли америкаликлар Ғарб давлатларига «айнан керакли пайтда» бундай типдаги ўзларининг қуролларини яратиш имконини тақдим этмоқда.

АҚШ Германиядан узоқ масофага уча оладиган барча қурол-яроғларини 1990-йилларнинг охирида олиб чиқиб кетган эди. Бироқ, Украинада уруш бошлангач, Берлин уларни қайтаришга қарор қилди. Spiegel нашри манбаларининг қайд этишича, бунга сабаб узоқ масофага уча олувчи оддий қуроллари сонини кўпайтиришга киришган Россия томонидан ошиб бораётган таҳдиддир. Хусусан, Москва бундай қурол-яроғларнинг катта қисмини Калининград областига жойлаштирган.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид