Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Янги жойга кўчган фуқаролар ўша жойдаги тиббиёт муассасаларига онлайн ҳисобга қўйилади
Фуқаро доимий ёки вақтинчалик яшаш жойини ўзгартирса, ягона портал орқали мурожаат йўллайди ва янги манзилидаги давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйилади. Бу тартиб 1 январдан кучга кириши кутилмоқда.
Фуқароларни давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизмати кўрсатишнинг маъмурий регламенти лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Лойиҳада:
- жисмоний шахснинг доимий яшаш ёки вақтинчалик турган манзили ўзгарганда ихтиёрий равишда янги манзилдаги давлат тиббиёт муассасаларига композит шаклда (битта мурожаат асосида) ҳисобга қўйиш;
- давлат тиббиёт муассасаларига ҳисобга қўйилганлиги ҳақида маълумотнома тақдим этиш;
- давлат хизматидан фойдаланиш учун Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилиш тартиблари белгиланмоқда.
Соғлиқни сақлаш ва Рақамли технологиялар вазирликлари бу давлат хизматини 2025 йил 1 январга қадар йўлга қўйиши керак бўлади.
Аввалроқ, соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров электрон поликлиника ва электрон рецепт тизимлари 2024 йил охиригача тўлиқ йўлга қўйилишини айтганди.
Мавзуга оид
11:24 / 22.05.2025
Меҳмонхонага ҳужжат тақдим этмай, MyID идентификацияси билан кириш мумкин бўлади
09:55 / 21.05.2025
Жаҳон банки Ўзбекистонга 35 миллион доллар ажратди
07:37 / 19.04.2025
Соғлиқни сақлаш тизимида рақамлаштириш бўйича қандай ишлар амалга оширилаётгани маълум қилинди
20:52 / 15.03.2025