Жамият | 09:37 / 14.07.2024
5503
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 2,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўғирлаб ишлатган корхона раҳбари қўлга олинди

Корхона жами 2 млн 128 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаб ундан фойдаланган.

Фото: Бош прокуратура

Прокуратура ходимлари томонидан Наманган вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида кўп миқдорда электр энергиясини ўғирлаб ишлатган корхона раҳбари ушланди.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти, Норин туманидаги “B.M.F.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У. жамиятга қарашли ғишт ишлаб чиқариш корхонасидаги ускуналарни тармоққа ўзбошимчалик билан улаб, 2 млрд 365 млн сўмлик 2 млн 128 минг кВт соат электр энергиясини ўғирлаган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан “B.M.F.” МЧЖ норасмий раҳбари Ш.У.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланган.

Мавзуга оид