Иқтисодиёт | 14:04 / 14.07.2024
5779
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида хусусий корхоналар кўп экани маълум қилинди

Энг кўп хусусий корхоналар Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 1 июл ҳолатига фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони 55 385 тани ташкил этган.

Энг кўп хусусий корхоналар Тошкент шаҳрида, энг кам Сирдарё вилоятида рўйхатга олинган.

Ҳудудлар кесимидаги уларнинг сони қуйидагича:

·       Тошкент шаҳри – 7 316 та;

·       Қашқадарё вилояти – 6 532 та;

·       Фарғона вилояти – 6 150 та;

·       Самарқанд вилояти – 4 834 та;

·       Сурхондарё вилояти – 4 726 та;

·       Хоразм вилояти – 4 446 та;

·       Навоий вилояти – 4 133 та;

·       Наманган вилояти – 3 471 та;

·       Тошкент вилояти – 3 448 та;

·       Бухоро вилояти – 2 555 та;

·       Жиззах вилояти – 2 486 та;

·       Андижон вилояти – 2 150 та;

·       Қорақалпоғистон – 2 135 та;

·       Сирдарё вилояти – 1 003 та. 

Мавзуга оид